Ish izlaganlar!
Уз иш тарибангиз хакида ёзинг ва узингизга ИшБерувиларни кизиктиринг. Иш Берувчилар Сизга тугри мрожаат килишади! Уз контакт телефонлариз ва электрон адресингизни курсатишни унутманг. Резюмеингизни Наманган вилоят Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармаси сайтига жойлаштиринг, ва кизикарли иш эгаси булинг!
Узбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги «Ахоли бандлигини ошириш хамда мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида» ги ПК-616-сонли карорига асосан, Наманган шахар бандликка кумаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш маркази уз ишини ташкил этган. Наманган шахар прокуратураси ташаббуси билан шахар бандликка кумаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш маркази томонидан интернетда «www.bandlik.uz» деб номланган сайт очилди. Бу сайтнинг очишдан асосий максади, ахолига, айникса ёшларга, аёлларга, олийгох ва коллеж битирувчиларига, шунингдек, одам савдоси билан жабрланганларга хамда иш билан банд булмаган фукароларга иш топишда енгиллик ва кулайликлар яратишдир. колаверса, бу сайт оркали яна мехнат конунчилиги, мехнат мухофазаси, хавфсизлик техникаси тугрисида маслахатлар, мехнатга оид барча кизиктирган саволларга, жавоблар олишингиз мумкин.
Наманган вилояти бандликка кумаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш маркази ташаббуси билан шахар хокимлиги, Прокуратура хабардорлигида «Камолот» ЁИХ шахар Кенгаши билан бирга 2010 йил 12 март куни Наманган шахар НамМИИ кошидаги академик лицейда «Буш иш уринлари мехнат» ярмаркаси утказилди. Мехнат ярмаркасига шахардаги 12 та касб-хунар коллежи битирувчилари, 80 та махалла фукаролар йигинларидаги иш билан банд булмаган фукаролар, жазони уташ жойларидан озод килинган, харбий хизматни утаб кайтган фукаролар хамда 68 та корхона ва ташкилотлар узларидаги мавжуд буш ва белгиланган квота иш уринлари билан таклиф этилдилар. Ушбу ярмаркада касб-хунар коллежи ва олийгохларни битирувчи ёшлардан 350 нафари, махаллалардаги 310 нафар иш билан банд булмаган фукаролар дан 310 нафари катнашдилар. Ярмаркада 62 та корхона ва ташкилотлар узларидаги мавжуд 545 та буш ва 560 та белгиланган квота иш уринлари билан иштирок этдилар. Утказилган ярмаркада 190 нафар фукаролар ижтимоий химояга олиниб улардан 120 нафари доимий ишга, 70 нафари жамоат ишларига йулланма олдилар. Мехнат конунчилиги буйича 82 нафар фукароларга турли мавзуларда маслахатлар берилди.